F
Feruzbek Aliev
@TreydingFeruzbekAliev
14.9Kпросмотров
28 марта 2026 г.
question📷 ФотоScore: 16.4K
🏠 Кўпчилик учун ўз уйига эга бўлиш — ҳаётий мақсад. Аммо бугунги кунда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида ипотека тизими қандай ишламоқда? Ҳа, ипотека бор, бироқ «арзон» вариантлар фақат қоғозда қолмоқда. Келинг, вазиятни борича таҳлил қиламиз. Бугунги кунда бозорда уч хил асосий таклиф мавжуд: 🔹Давлат дастурлари: Бу энг «ҳамёнбоп» йўналиш бўлиб, ставкалар 17–20% атрофида. Бироқ чекловлар талайгина: фақат янги қурилган уйлар учун берилади ва сумма чегараланган (Тошкентда 480 млн сўмгача). 30 млн сўмгача субсидия олиш имкони бўлса-да, талабгорлар жуда кўп. 🔹 Қайта молиялаштириш асосидаги ипотека: Бу ерда лимит юқорироқ (800 млн сўмгача), муддати 20 йилгача. Ставкалар эса 17.5% дан 28% гача ўзгариб туради. Бу бозор шароитига яқинроқ вариант. 🔹 Тижорий (бозор) ипотекаси: Энг шафқатсиз ва реал манзара мана шу ерда. Фоиз ставкалари 23% дан 32% гача кўтарилади, бошланғич тўлов эса уй нархининг 20% дан 50% гача бўлиши талаб этилади. Ҳозирда 24 та банк ипотека хизматини таклиф қилмоқда. Ўртача ставка 26% атрофида. Банклар қарз олувчининг даромадини синчиклаб текширади ва албатта кафил талаб қилади. Энг муҳими — сизнинг мавжуд қарз юкингиз (бошқа кредитларингиз) ҳам ҳисобга олинади. Нимани тушуниш шарт? 26 фоиз — бу уй нархидан бир неча баробар кўп устама тўлов дегани. Бу — даромад бир оз камайса ҳам, 10–20 йил давомида банк олдидаги қатъий мажбурият дегани. Кўпчиликни қувонтирадиган «имтиёзли давр» (фақат фоиз тўланадиган муддат) эса аслида енгиллик эмас, балки асосий қарз юкини келажакка суришдир. Хуллас, Ўзбекистонда ипотека — бу «сотиб олдим ва хотиржам яшаяпман» дегани эмас. Бу — банк тўлиқ ҳимояланган, сиз эса узоқ муддатли молиявий хавф остида бўлган мураккаб жараён. Дўстлар, Ипотека шартномасига имзо чекишдан олдин, ҳиссиётларни четга суриб, мен айтган қуйидаги тавсияларга амал қилинг! ​⚠️ Тасаввур қилинг, асосий келадиган даромадингиз 30% га камайди ёки вақтинча тўхтаб қолди. Бундай ҳолатда оилангиздан орттириб тўловларни давом эттира оласизми? Агар жавобиз шубҳали бўлса, демак, ипотека сиз учун ҳозирча юқори хавфли инструментдир. ​⚠️ Кредит олишдан аввал сизда камида 6 ойлик мажбурий тўловлар ва яшаш харажатларини қоплайдиган захира капитали бўлиши шарт. Бу захира — сизнинг молиявий эркинлигингиз ва банк олдидаги психологик устунлигингиздир. ​⚠️Баъзан йиллик 26-30% ставкадаги кредит тўлови худди шундай уйнинг ижара ҳақидан 2-3 баравар қимматга тушади. Бундай вазиятда фарқни жамғариб бориш ва капитални бошқа инструментларда айлантириш стратегик жиҳатдан анча фойдалироқ бўлиши мумкин. ​ Яхшилаб тушунинг! ​Агар мажбурият сизнинг активларингиздан тезроқ ўсаётган бўлса, бу қарор молиявий мустақиллигингизни йиллар давомида орқага суриши мумкин. ​ Банк ҳар доим ўз фойдасини ҳимоя қилган ҳолда шартнома тузади. Сизнинг вазифангиз, ўз келажагингизни ҳимоя қилиш. Қарор қабул қилишда калкулятор — энг яқин дўстингиз бўлсин. ⚡️ Манба: Feruzbek Aliev ⚡️ Instagram  ⚡️ Telegram ⚡️ YouTube     ⚡️ TikTok ⚡️ Facebook    ⚡️ Manager
14.9K
просмотров
3007
символов
Нет
эмодзи
Да
медиа

Другие посты @TreydingFeruzbekAliev

Все посты канала →
🏠 Кўпчилик учун ўз уйига эга бўлиш — ҳаётий мақсад. Аммо бу — @TreydingFeruzbekAliev | PostSniper