348просмотров
3.9%от подписчиков
26 сентября 2025 г.
🎬 ВидеоScore: 383
Рус тилида фаолият юритадиган блогер Азиз Ҳакимов (Камрад Азиз) қўлга олиниб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов бўлимида сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда жамоат арбоби Саодат Абдузакирова хабар берди. Тахминларга кўра, Ҳакимов журналист Никита Макаренкони "бандерачиларнинг югурдаги" деб атагани учун "Туҳмат" ва "Ҳақорат" моддалари бўйича айбланмоқда. Ҳакимов Макаренконинг украинапараст шиорлар ёзиб, Тошкентдаги русларнинг ўлимини истаган баёнотларига муносабат билдирган. Блогерга адвокат киритилган, бироқ телефони олиб қўйилгани сабабли ташқи дунё билан алоқаси узилган. Жиноий иш русофобик фикрлар билдирган Макаренкога эмас, балки уни нацист деб атаган Ҳакимовга нисбатан қўзғатилган. 🌐 Rutube
🌐 VKontakte 🌐 URNga obuna bo‘ling